Гагарин кубоги. ЦСКА "Авангард"ни аяб ўтирмади

Унда ЦСКА ва "Авангард" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Москвада кечган учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Шайбаларни Акулов, Григоренко ва Андроновлар киритишди.

Шу тариқа "армиячилар" серисдаги устунликни 2:0 кўринишига келтиришди. Учинчи баҳс эса чоршанба куни Балашихада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Гагарин кубоги. Финал. Иккинчи баҳс

"ЦСКА" – "Авангард" – 3:0 (0:0, 0:0, 3:0)

Шайбалар: 1:0 – 53 Окулов (Шалунов)

2:0 – 58 Григоренко (Капризов)

3:0 – 59 Андронов (Робинсон)

Дарвозабонлар: Сорокин 27/27 – Бобков 20/21.

Сериядаги ҳисоб: 2-0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!