"Ғалаба қозонсак ҳам қўрқув бор, у асосий таркиб футболчиси экани муҳокама қилинмайди, "Андижон" учун хурсандман" - Сергей Лушчан

Суперлигада 19-тур ўйинлари давом эттирилди. "Навбаҳор" жамоаси бу турда сафарда "Локомотив"га қарши баҳс олиб борди. Комилжон Тожиддиновнинг ягона голи эвазига 3 очкога эришди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Оғир ўйин бўлди. Очиқчасига айтсам, бугун ҳужум чизиғида ҳеч нарса ўхшамади. Бунга, етарлича сабабларимиз бор. Биз лидерларимизга дам олиш имконини бердик. Янги боғламларни синаб кўрдик. Биз ягона вазиятдан гол урдик, рақиб эса вазиятидан фойдалана олмади. Менимча, бу баҳс биринчи голга қадар эди. Ҳа, хавотирли нарсалар бор. Айниқса, ҳужум уюштиришда. Ғалаба қозонган бўлсак ҳам, қўрқув бор. Билмадим, ҳар бир футболчи ўзича нимадир ўйлаб топишга интилмоқда. Балки, бу таркибдаги янги футболчилар билан боғлиқдир. Ўйин масаласида кўпроқ нарса кутган эдим, шогирдларимдан. Майдон жуда оғир эди. Рақиб ҳам, биз ҳам оёқда туришга қийналдик. Оёқ кийимни тўғри танлаган бўлсак ҳам, муаммо юзага келди. Беллашувни қайта кўриб таҳлил қиламиз. Ғалаба қозонганимиз, йигитларнинг меҳнат қилгани учун ташаккур. Ҳаммма борини ташлаб чиқиб кетди, майдонга. Биз футболчилардан бир-бирини яхши тушунишини истаймиз. Афсуски, ҳужумда ҳеч нарса ўхшамади. 

- Бугун класс эвазига ютдик деб ҳисоблайсизми? 

- Бизда бир имконият бўлди ва ундан фойдаландик. Рақиб илк дақиқалардаёқ 5 метрдан дарвозамизни ишғол қила олмади. Бугун Суюнов бизни қўллаб-қувватлаб юборди. Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан кўпроқ нарса кутган эдик. Албатта, руҳан босим катта. Айниқса, бой берилган беллашувдан кейин икки ҳисса босим ошиб кетди. Биз ўтган сафар дурангга лойиқ ўйнаб ютқазган эдик, бугун тақдир бизга ёрдам берди. 

- Сардор Рашидов ва Одил Ҳамробековнинг ҳолати қандай?

- Жуда ҳам истаймиз финалга қадар тикланишини. Балки, майдонда кўриниш берар. У бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қила оладиган даражадаги ижрочи. Ҳамробековда бироз чарчоқ бор. У деярли барча ўйинда алмаштирилмасдан тўп сурмоқда. Биз унга дам олиш учун имкон яратдик. "Сўғдиёна" билан баҳсдан олдин яна бир кўриб чиқамиз. У асосий таркиб футболчиси эканлиги муҳокама ҳам қилинмайди. Шунингдек, Сайфиев ҳам бизга ёрдам бера олади, деб умид қиламиз. Кубок финалига тўлиқ таркиб билан борамиз. 

- Финалдан олдин яширган нарсангиз борми? 

- Бор нарсамиз майдонда. Руҳан йигитлар чарчагани рост. Буни кўриб турибмиз. Айримлар деярли алмаштиришсиз тўп сурмоқда. Хозирча бу ёрдам бермаяпти. Биз ниманидир беркитадиган даражада иқтидорли эмасмиз. Ҳаммаси кўзга ташланиб турибди. Умид қиламанки, нима бўлганда ҳам Кубокка ортиқча таййёргарликнинг кераги йўқ. Ҳамма йигитлар буни тушуниб турибди. Хотиржамлик ҳеч қачон яхши натижага олиб келмаслигини тажриба кўп бор таъкидлаган. 

- "Навбаҳор" финалда ғалаба қозонса қандай мукофот олади? 

- Боинг-747 самолётлари тақдим этилади (кулади). Албатта, Андижонда завод бор ва уларга машина совға қилиниши табиий. Бизда, шартнома бор. Уларнинг ҳар бирида чемпионлик ёки Кубокдаги зафар қучгани учун бериладиган совға ёзилган. Камида, хафа қилишмайди. Менимча, ҳар бир футболчи учун Кубокдаги ғалаба молиявий совғалардан кўра қадрлироқ. Пул қачондир тугайди, аммо Ўзбекистон Кубоги ғолиби унвони абадий қолади. Андижон учун хурсандман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!