Ғалабага ҳисса қўшган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

  • 17 февраль, 07:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италия чемпионатининг 25-турида “Рома” сафар учрашувида “Парма” билан куч синашиб, рақибни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Беллашувнинг 31-дақиқасида Элдор Шомуродов аниқ пас билан Матиас Сулени қулай вазиятга чиқарди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган аргентиналик футболчини рақиб ўйинчиси Жованни Леони чалиб йиқитди.

Ҳакам буни оғир жазолади ва ҳимоячини майдондан ҳайдади. Матиас Суле жарима зарбасини тўғри дарвозага жойлаб қўйди.

Тўлиқ ўйнаган Шомуродовда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Бироқ ҳисоб ўзгармай қолди.

Италия футболини ёритиб келаётган vocegiallorossa.it сайти “Рома” ўйинчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Свилар 6:

Ўйинни яхши бошқарди. Асосий дарвозабон мақомига муносиб эканини кўрсатди.

Челик 6,5:

Турк футболчиси ҳам ишончли ўйин намойиш қилди. Ҳимоячи вазифасини бажаргани қарамай, ҳужумга кўп қўшилди.

Манчини 6,5:

“Рома” ҳимоя чизиғини маҳорат билан бошқарди. Умуман қўпол хато қилгани йўқ. Танаффусда ўрнини Нельссонга бўшатиб берди.

Нельссон 6,5:

Жуда яхши ўйнади, икки вазиятда хавфни бартараф этди. Индивидуал ҳаракатлари ва концентрациясини эътироф этиш лозим.

Ндика 6:

“Парма” гол уриш учун ягона имкониятга эга бўлган вазиятда рақиб футболчиси Боннини назорат қила олмади. Кейинчалик ўз ўйинини топиб олди ва бошқа хато қилмади.

Салемакерс 5,5:

Бу учрашувни зўр ўтказди, деб бўлмайди. Бошида ўнг қанотда ўйнади, кейинчалик марказга яқин жойга ўтказилди.

Бальданци 6,5:

65-дақиқада Салемакерс ўрнига майдонга тушиб, жуда фаол ўйнади ва рақиб ҳимоячиларини анча қийнади.

Гурна-Дуа 6,5:

Бу футболчига Клаудио Раньери рақиб етакчиларидан Бернабега қарши индивидуал ўйнашни топширган эди. Вазифа жуда яхши бажарилди.

Паредес 6,5:

Ҳар доимгидек, ёрқин ўйин кўрсатди. Лекин айрим режалари амалга ошмай қолди.

Коне 6:

Рақиб ҳужумларини қайтаришда фаоллик кўрсатди, лекин “Рома”нинг ҳужумларини бошлаб беришда суст ўйнади.

Пеллегрини 6:

Танаффусдан кейин Коненинг ўрнини эгаллади. Жамоадошлари билан комбинацион ўйин намойиш қилди, уларга учун бир неча қулай вазиятлар яратиб берди.

Салоҳиддин6:

Ёш ҳужумкор футболчининг дебюти муваффақиятои чиқди. Гол уриш учун қулай имкониятни қўлдан чиқарди.

Анжелино 6:

Захирадан майдонга тушиб, дарров Элдор Шомуродовни қулай вазиятга чиқарди. Ўзбек футболчиси гол уришга жуда яқин келди.

Суле 7,5:

Жарима зарбасини идеал бажарди. Кейинроқ яна голли вазиятларда қатнашди. Танаффусдан кейин ҳужум марказидан қанотга ўтказилди.

Шомуродов 6,5:

Шомуродов гол урилган жарима зарбаси белгиланган вазиятда Сулега идеал пас оширди. Рақиб дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган Сулени қўполлик билан тўхтатди. Элдор жарима зарбаси, рақибнинг майдондан четлатиши ва голга шу тариқа ҳисса қўшди. Ўйиннинг иккинчи ярмида ўзи ҳам гол уриши мумкин эди...

Раньери 6,5:

Раньери учун қийин учрашув бўлди. Лекин бу мутахассис бор эътиборини Европа Лигасига қаратгани сезилиб турди. Мураккаб баҳс, муҳим ғалаба.

Ҳусанов ўйнаса, Мбаппега “нон” йўқ!

Гвадиола Ҳусановдан нега ҳайратга тушганини айтди!

Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти қандай баҳоланди?

Файзуллаев Европага кетадиган қанча ўзбек футболчиси борлигини айтди

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!