"Галатасарай" "Бавария" футболчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин

Мюнхенинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Саша Боэ "Галатасарай" клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда "Footmercato" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Истанбул клуби франциялик футболчи билан келишувга эришган. Саша яқин кунларда Туркия клубининг тиббий кўрикдан ўтиб, ундан сўнг "Галатасарай" билан шартнома имзолаши айтилмоқда. 

25 ёшли ҳимоячининг Немис клуби билан амалдаги шартномаси  2028 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Маълумот учун, Боэ жорий мавсум Мюнхен клуби сафида 15 та учрашувда иштирок этиб, 1 та голли узатма амалга оширишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!