"Галатасарай" Де Брёйне билан шартнома тузмоқчи ва "Наполи"га таклиф тайёрламоқда
Туркиянинг машҳур «Галатасарай» клуби «Наполи» ва Белгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйнени ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқдаги маълумотига кўра, Истанбул жамоаси бельгиялик футболчига жозибадор шартларга эга икки йиллик шартнома таклиф этишга тайёрланмоқда.
«Галатасарай» шу билан бирга «Наполи» клубига ҳам расмий таклиф йўллашни режалаштирмоқда. Ҳозирги пайтда Де Брёйне билан неаполликлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Аввалроқ «Галатасарай» Москва «Локомотив»и ярим ҳимоячиси Алексей Батраковни трансфер қилиш арафасида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Оммавий ахборот воситалари маълумотича, турк клуби Россия терма жамоаси аъзоси бўлган футболчи учун шартномада кўрсатилган 20 миллион евро миқдоридаги компенсация суммасини тўлашга тайёр.

Фикрлар