«Галатасарай» «Милан» билан Леауни сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Милан» клуби португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леауни сотиш бўйича «Галатасарай» таклифини қабул қилгани хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, Стамбул жамоаси футболчи учун 45 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда футбол оламида ишончли манба сифатида танилган журналист Дэвид Орнштейн хабар берди. Энди сўнгги қарорни футболчининг ўзи қабул қилиши керак. «Галатасарай» Леауга солиқлар тўланганидан сўнг йиллик 10–12 миллион евро маош таклиф этган. Ҳозирча ҳужумчи бу вариантга розилик бермаган.

Рафаэл Леауга қизиқиш билдираётган ягона клуб «Галатасарай» эмас. Унга «Астон Вилла» ҳам даъвогар сифатида қайд этилмоқда. Англия клуби футболчини аввал ижарага олиб, кейин мажбурий сотиб олиш шарти билан келишувни кўриб чиқмоқда. Бироқ «Милан» раҳбарияти футболчини айнан шу ёзда тўлиқ трансфер асосида сотиш тарафдори.

Эслатиб ўтамиз, Леау 2019 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Италияга «Лилль» клубидан ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!