"Галатасарой" Фредни сотиб олади, МЮ эса...

"Галатасарой" Фредни сотиб олишга яқин турибди. 

"Sky Sports" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси турк жамоаси билан шартнома шартларини келишиб олган. Бироқ Туркия чемпиони “Манчестер Юнайтед” билан трансфер суммаси борасида ҳалигача келиша олишмади.

Қайд этилишича, Фред учун бошқа жамоалар ҳам курашмоқда. 

Агар бразилиялик футболчи сотилса, манкунианликлар имкон қадар тезроқ унинг ўрнига футболчи сотиб олишга тайёр. Асосий мақсад "Фиорентина" ярим ҳимоячисиСофьян Амрабат бўлиб, италияликлар билан музокаралар давом этмоқда.



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!