"Галатасарой" "Манчестер Юнайтед" футболчисини ижарага олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Фред фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotomac нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига "Галатасарой" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Истанбулликлар уни ижарага олишмоқчи. Ўз навбатида “қизил иблислар” ҳам уни бир мавсум ижарага бериб юборишга тайёр. Фақат унинг бир йиллик ижараси учун 2 млн евро талаб қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, МЮ Фредни бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Шахтёр”дан 59 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум жами 25та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!