Ads

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Фернандиньо Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда бир қатор турк нашрлари хабар тарқатмоқда.

Истамбулликлар яна бир мавсумдан сўнг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси якунига етадиган 32 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Фернандиньо ўтган мавсум “Манчестер Сити” клуби сафида жами 42та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Фернандиньо “Манчестер Сити” таркибига 2013 йил Донецкнинг “Шахтёр” клубидан келиб қўшилган эди.