Галиулин турк клуби дарвозасига гол киритди (видео)
Ads

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган Россиянинг "Тосно" клуби ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Туркияда кичик йиғин ташкил этди.

Бугун жамоа мазкур йиғин доирасида Туркия Суперлигаси иштирокчиси "Аланьяспор" клубига қарши назорат ўйини ўтказди. Ушбу ўйинда 2:2 ҳисобида кучлар тенг келди.

Вагиз биринчи бўлимда бирга-бир чиқиб, вазиятни голга айлантира олди ва иккинчи бўлим аввалида заҳирага олинди.

Қуйида мазкур ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.