Галиулиннинг жамоаси тугатилдими?

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин фаолият олиб борадиган Россиянинг “Тосно” клубининг расмий сайти ўз иш фаолиятини якунлади.

Бугун клуб расмий сайтида “Сайт ёпилди, чипталар сотуви ҳам тўхтатилди”, – деган ёзув пайдо бўлди.

Қайд этиш жоиз, “Тосно” узоқ вақтдан буён молиявий қийинчиликлар гирдобида қолиб келмоқда. Ленинградликлар янги мавсум Россия Биринчи дивизиони (МФЛ)да иштирок этиш учун лицензия олишолмади.

Ўз навбатида, жамоанинг Иккинчи дивисион (ПФЛ)да ҳам иштирок этиши сўроқ остида бўлиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)