Гана мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Ўзбекистон - Гана ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Иброҳим Танко ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

- Икки жамоа яхши ўйин ўтказди. Бугун 2 та жиддий хатога йўл қўйдик. Бундан Ўзбекистон фойдаланди ва ғалаба қозонди. Ғалаба билан уларни табриклайман.

Мен одатда қайсидир футболчини алоҳида ажратмайман. Лекин рақиб сафида 2-3 футболчи ажралиб турди. Умуман олганда, рақиб жамоавий ўйинда ўзини кўрсатди.

Ўзбекистон устунликка эришиши табиий ҳол. Чунки улар мухлислар қаршисида ўйнади, ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши билан анча кучли бўлди.

Юртингиз меҳмондўстлиги билан илиқ тааcсурот қолдирди. Бу табиий. Чунки мен ҳам мусулмонман. Шу боис, мухлислар бизни ҳам қўллаб-қувватлашди ва ўйин тугагач ишқибозларга миннатдорчилигимизни билдирдик, - деди Иброҳим Танко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!