Ганалик футболчи: Африка жамоаларидан фақат Франция қолди
Ads

Ганалик футболчи Эммануэл Фримпонг барча Африка терма жамоаларининг ЖЧ-2018да омадсизликка учраб, гуруҳ босқичидаёқ юришни тўхтатгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Африка жамоаларидан фақатгина Франция қолди”, - деб ёзади Фримпонг ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Россияга ташриф буюрган “қора қитъанинг” Миср, Марокаш, Нигерия, Сенегал ва Тунис терма жамоаларидан бирортаси ҳам плей-оффга чиқа олишмади.