Гандбол. Аёллар терма жамоамиз Осиё чемпионатида иштирок этади

Жорий йилнинг 24 ноябрь – 5 декабрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қиладиган гандбол бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, терма жамоамиз қитъа биринчилиги олдидан Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида сўнгги йиғинни якунлади. Энди вакилларимиз 22 ноябрь куни Инчеонга йўл олишади.

Терма жамоамиз мусобақанинг “А” гуруҳида Жанубий Корея, Эрон, Ҳиндистон ва Австралия термаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!