Гандбол бўйича жаҳон чемпионати қизғин паллада
Ads

Германиянинг Ольденбург шаҳрида гандбол бўйича хотин-қизлар ўртасида жаҳон чемпионатининг 1/8 финал учрашувлари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг нимчорак финал баҳсида Сербия ва Черногория терма жамоалари ўртасидаги учрашув 29:31 ҳисобида якунланди. Венгрия эса Францияга 26:29 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунингдек, Германия кутилмаганда Данияга 17:21 ҳисобида ютқазиб қўйди. Швеция термаси Словенияни 33:21 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун Россия – Жанубий Корея, Руминия – Чехия, Япония – Голландия ҳамда Испания – Норвегия терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz