Гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Термиз шаҳрида гандбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Чемпионат учрашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан сараланган жамоалар ғолиблик учун баҳслашмоқда. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон гандбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги Ўзбекистон чемпионати 20 ёшгача бўлган ўғил ҳамда қизлар ўртасида жисмоний қобилият эгаларини аниқлашда муҳим омил бўлмоқда.

Қизғин баҳсларга бой бўлган Ўзбекистон чемпионати 19 декабр кунига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!