Гап бошқа ёқда экан! “Барса” инқирозининг асл сабабчиси аниқ бўлди
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” янги чемпионатда айрим муаммоларга дуч кела бошлади ва ашаддий рақиб “Реал” билан етарли даражада рақобатлаша олмаяпти.
Айниқса, Ла Лиганинг ўнинчи турида каталонияликлар “эл-класико”да мадридликларга имкониятни бой берганидан кейин жамоадаги камчиликлар юзага чиқа бошлади.
RAC1 нашрининг ёзишича, “Барселона” футболчилари жисмоний тайёргарликдан ҳар қачонгидан кўпроқ норози ва бу ҳолат жароҳатланиш кўплиги ҳамда жамоа натижаларига таъсири сезилаётганини таъкидламоқда.
Кейинги пайтда футболчиларнинг аксарияти жисмоний тайёргарлигини юқори даражага олиб чиқиш учун шахсий мураббийлар билан шуғуллана бошлади. Чунки улар клубдаги жамоавий машғулотларда мушакларни кучайтиришга етарли эътибор берилмаяпти, деб ҳисобламоқда.
Ўтган мавсум жамоа жароҳатлар камлиги бўйича 2020 йилдан бери энг яхши натижага эришган эди. Мавсум давомида атиги 20 та жароҳат қайд этилган. Аммо жорий мавсум олдидан клуб спорт директори Деку ўтган йили жисмоний тайёргарликка масъул бўлган бўлим таркибдаги мутахассисларни алмаштирди.
Бунинг оқибатида жамоанинг жисмоний тайёргарлик даражасига путур етди ва жароҳатланиш ҳолатлари ўтган мавсумдагига қараганда кўпая бошлади.



Comments