Гап фақат Алонсода эмас! “Реал”даги муаммо сабабчилари номи айтилди

  • 2 декабрь, 14:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзи иштирок этаётган барча турнирларда ғолиб учун курашаётган “Реал” кейинги пайтда муаммолар гирдобига тушиб қолди. Жамоа орасида янги бош мураббий Хаби Алонсонинг иш услубига қарши чиқаётган ўйинчилар бор.

Tecno

Жамоа ички муҳити бузилгани ва ўйинчилар ўртасида бўлиниш юзага келгани ҳақида кўп маълумотлар чиқяпти.

Нуфузли манбалардан ҳисобланган  The Athletic нашри экспертлари муаммонинг асл моҳиятини очиб берди.

- Гап Хаби Алонсода эмас. Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем биргаликда самарали ўйнай олмайди. Бунақа вазиятда таркибни бошқариш ва мувозанатни ушлаш деярли имконсиз, - дейди номини очиқлашни истамаган экспетлардан бири.

Мавсумни муваффақиятли бошлаган “Реал”нинг ўйини ва натижаларида кескин пасайиш кузатила бошлади. Жамоа барча турнирлардаги охирги бешта учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонди. Мураббийлар штаби учун вазиятни ўнглаш осон бўлмаслиги айтиляпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!