Гарбин Мугуруса Сиднейда заҳарланди
Ads

Испаниялик Гарбин Мугуруса Сиднейда ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасидаги баҳсни ўтказмаслиги ҳақида хабар берди. Бунга сабаб унинг ошқозон ва ичакларига тушган инфекция бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Гарбин номаълум сабабга кўра ўтган ҳафтада Перт шаҳрида ўтган Хопман кубогида ҳам иштирок эта олмаган эди.

Гарбин "Sydney International" турниридаги иштирокини тугатгани боис, голландиялик Кики Бертенс тўғридан-тўғри чорак финалга чиқди.