Гарет Бэйл: Мен яхши формадаман
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ўзининг ҳолати ва мавсум стартидаги ўйинлари ҳақида гапирди.
"Ҳар бир футболчи ўзининг яхши ўйини ва урган голлари орқали ишончга эга бўлади. Идеал ҳолатда жамоага ёрдам беришда ва голлар уришда давом этишни хоҳлайман. Ёзда менинг спорт формам яхши ҳолатда эмас эди.
Ўйлайманки, агар спорт формангиз яхши ҳолатда бўлмаса, хоҳлаган нарсангизни қила олмайсиз ва кўнглингиз тўлмайди. Бу пастга қараб ташланаётган қадам бўлади.
Аммо бу ўйинлар ўтиб кетди, мен яхши формадаман ва бутунлай тайёрман. Олдинда бир қатор учрашувлар бор. Энди ҳар бир ўйинда майдонга ишонч билан кираман. Бу менга гол уришимга ва ўзим хоҳлаган нарсани бажаришга ёрдам беради," - деди Бэйл.
Фикрлар