Гари Невилл: МЮ жуда умидсиз кўринмоқда

  • 08 Sep 16:47
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

МЮ афсонаси Гари Невилл клубнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди:

Tecno

"Ҳамма сингари "Юнайтед" ҳам пандемиядан зарар кўрди. Демак, сокинлик сабаби пандемия оқибатларида эмас. Масалан, "Челси" истаганини қилмоқда. "Сити" ҳам керакли футболчиларни харид қилишда доимгидек фаол. Шунчаки, сўнгги йилларда МЮ жуда умидсиз кўринмоқда. Нега катта футболчилар олиб келинмаётганлигини тушуниш мушкул.

Санчо билан ҳам шундай тушунарсиз ҳолат юз берди. Узоқ давом этган музокаралар муваффақиятсиз якунланди. Қандай қилиб, бир футболчи атрофида шунча вақтни кетказиш мумкин? Уни тинч қўйинглар ва бошқа ўйинчига эътибор қаратинг! Атрофда кўплаб футболчилар бор. Жейдон сизлар учун ягона вариант бўлиши мумкин эмас".

Comments

You must be logged in to commet!