Гарначо МЮнинг жорий мавсумдаги 100-голига муаллифлик қилди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алехандро Гарначо Англия премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда (2:0) гол урди.

Tecno

18 ёшли футболчи жароҳат туфайли икки ойни ўтказиб юборди, аммо шу ҳафта охири майдонга қайтишга муваффақ бўлди. Гарначо "бўрилар" билан ўйинда 81-дақиқада захирадан майдонга тушди ва учрашувга қўшиб берилган вақтда тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Бу гол "қизил иблислар" учун жорий мавсумдаги барча мусобақалардаги 100-гол бўлди.

2022/23 йилги мавсумда ёш вингер манкунианликлар сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!