Гарсия "Барселона"нинг ўйин услуби ҳақида гапирди
"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия жамоанинг юқори чизиқда ўйнайдиган ҳимояси ҳақида фикр билдирди.
"Биз, дарвозабонлар, бутун ўйин давомида янада диққатли бўлишимиз керак. Бу хавфли стратегия — буни тан олиш лозим. Лекин агар ҳамма ишни тўғри бажарсанг ва майдонда борингни берсанг, бу тактика ўз самарасини беради.
Рақибни тезроқ ўйлашга мажбур қиласан. Агар рақиб учун бўш жой камайса, у хатога йўл қўяди, натижада жамоамиз тўпни кўпроқ назорат қилади. Лекин буни амалга ошириш учун жуда яхши тайёргарлик керак, чунки барчаси сантиметрларда ҳал бўлади.
Бу усул иш беради — буни ўтган мавсумда ҳам кўрганмиз. Бироқ бу йил айрим жиҳатларни такомиллаштиришимиз керак. Биз рақибга ноқулайлик яратишга, ундан вақтни олиб қўйишга ва бўш жойга пас бериш имконини бермасликка ҳаракат қиляпмиз", — деди Жоан Гарсия "RAC1" нашрига берган интервьюсида.



Comments