Гарсия ва Хейни реванш жанги борасида келишиб олди

Иккинчи ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Райан Гарсия ва Девин Хейни 2025 йилда реванш жангини ўтказади.

Аввалроқ, Нью-Йорк штат атлет комиссияси Гарсияни антидопинг қоидаларини бузгани учун 12 ойга дисквалификация қилгани маълум бўлганди. Шундан сўнг, Гарсия ва Хейни ўртасидаги жанг ўтказиламаган деб топилганди. 

"У мағлубиятга учрамаганига хурсанд бўлсин. Чунки менга бундай ғалаба керак эмас. Райан дисквалификациянг тугагач, яна жанг қиламиз. Тоза, адолатли бокс бўлсин. Бу шубҳасиз, боксдаги энг катта воқеа", - деб ёзди Хейни.

"Яхши, Девин мен розиман. Биз кейинги йил яна бир марта рингда кўришамиз. Унгача тайёргарлигингни кўр", - деди Гарсия.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!