Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистонга келишига ҳазил билан муносабат билдирди

CHERY AUTO

Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига мураббий этиб тайинлангани ҳақида ҳазиллашди.

Tecno

2006 йилги "Олтин тўп" соҳиби 6 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олди ва ЖЧ-2026да жамоани бошқаради.

"Мен унга ёзмадим, тўғридан-тўғри қўнғироқ қилдим, гаплашдим. Мен: "Қандай қилиб? Сен атир сепиб, сочингга гель суртиб, Жаҳон чемпионатига кетяпсан. Мен эса бу ерда жанг қилиб юрибман", - деди Италия терма жамоаси бош мураббийи.

11 октябрь куни италияликлар ЖЧ-2026 саралашида Эстония терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!