Гаттузо
Ads

Италия терма жамоаси ҳамда “Милан” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Женнаро Гаттузо агар “россонерилар” бугун “Женао”га имкониятни бой бериб қўйишса, клубнинг янги бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин.

Агар “Милан” бугун мағлубиятга учраса бу Винченцо Монтелла бошчилигидаги жамоанинг кетма-кет 4-мағлубияти бўлади ва Монтелланинг миланликлар бош мураббийи сифатидаги сўнгги учрашуви бўлади.

Corriere della Sera нашрининг ёзишича “Милан” Монтеллани ишдан бўшатган тақдирда ҳам ўзига янги мураббий топиш учун кўп вақт сарфламайди. Боиси, улар клубнинг ёшлар жамоасини бошқариб келаётган 39 ёшли Гаттузога имконият беришни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" ҳамда "Женоа" жамоалари баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да бошаланади.