Гаттузо оғир йўқотишга учради

"Наполи" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг синглиси Франческа 38 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Франческа 2020 йилнинг февраль ойидан буён жонлантириш бўлимида даволанаётган эди. Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Таъкидлаш лозимки, Гаттузонинг синглиси узоқ йиллар “Милан”да котиба бўлиб ишлаган. Шу боис “россонерилар” ҳам унинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдиришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!