Гаттузонинг Москвага нега келгани маълум бўлди
Ads

“Милан” клуби собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо Россия пойтахтига нега келгани маълум бўлди.

Берилган маълумотларга кўра италиялик мутахасисс Москвага “Матч Премьер” телеканали шарҳловчиси Нобель Арустамяннинг “Инсайдерлар” кўрсатувида иштирок этиш учун келган.  У шунингдек эртага РПЛнинг 11-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зенит” учрашувини ҳам стадиондан туриб томоша қилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гаттусо Москвага рус клубларидан бирини бошқариши мумкинлиги учун ташриф буюргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.