Гаттузонинг Ўрунов жамоасига келиши ростми?

"Наполи" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг агенти Андреа Д’Амико италиялик мутахассисга “Спартак”дан таклифлар бўлаётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

"Охирги пайтларда “Спартак”дан ҳеч ким мен билан алоқага чиқмади. Аммо бундан бир неча йил олдин қизиқиш бўлган. Биз бу жамоада ўзгаришлар бўлаётганидан хабардормиз. Лекин ҳозирча москваликлар раҳбарияти биз билан боғланмади.

“Спартак”ни бошқариш ҳақида бир нарса дея олмайман. Биз мавсум якунланишини кутишимиз керак", – деди агент.

Бундан аввалроқ “Спартак” вакиллари испаниялик машҳур мураббий Рафаэль Бенитесга ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарларни тасдиқлаган эди.

"Спартак" амалдаги бош мураббий Доменико Тедескога ўринбосар изламоқда. Боиси, унинг москваликлар билан амалдаги шартномаси ёзда тугайди ва ушбу келишувни узайтиришдан бош тортмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов "Спартак" аъзоси ҳисобланади. У мавсумнинг иккинчи ярмини "Уфа" сафида ижарада ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abdumalik Yuldashev
08/04/2021 00:52
E zaybal asosli xabar chiqariylare. Nuqul mishmishdan uyog‘iga utmesla adminchalar