Газизов Ўруновни ўйнатмаган бош мураббийни ишдан олмоқчи бўлган
Шамиль Газизов “Спартак” бош директори бўлиб ишлаган даврда жамоа бош мураббийи Доменико Тедескони ишдан олиб, ўрнига “Зенит”даги мутахассис Вильям де Оливейрани олиб келишга ҳаракат қилгани фош бўлди.
Сhampionat.com сайтининг манбалари маълум қилишича, Газизовга клубга келганида, Тедескони бўшатиб, “Зенит”да Сергей Семакка ёрдам бераётган Оливейрани бош мураббийликка таклиф қилмоқчи бўлганди. Газизов у билан “Уфа”да ишлаган. Оливейрага таклиф ҳам юборилган.
Яна бир инсайдер эса, бу иш Вильям “Спартак”ни бошқариш таклифини қабул қилмагани учун амалга ошмай қолгани ҳақида хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоизки, Доменико Тедеско Шамиль Газизов клубга олиб келган Остон Ўруновга ўзини кўрсатиши учун етарлича ўйин амалиёти тақдим қилмаган.
Айни пайтда Газизов "Уфа" бош директори ҳисобланади. Остон Ўрунов эса ижара асосида уфаликлар таркибида тўп тепмоқда.
Фикрлар