“Спартак”га алам қилсин! Газизов Ўруновни нима қилмоқчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг Россия футболидаги тақдири кутилмаган воқеаларга, янгилик ва ўзгаришларга бой бўлмоқда.

“Пахтакор” тарбияланувчиси гарчи “шерлар” таркибидан ўрин олмаган бўлса-да, профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланди ва “Локомотив”дан Россияга йўл олиб, легионерга айланди.

41301acf-8671-4ad4-aebf-8037f28f7b25

Бир йил муқаддам, Россия премьер-лигасида тўп тепа бошлаган ёш ярим ҳимоячи “Уфа”даги ўйинлари билан мутахассислар ва мухлислар эътиборини қозонди ва ўтган йили ёзда энг харидори кўп футболчига айланди. Ярим мавсум давомида салоҳиятини намоён эта олган Остонга Россиянинг деярли барча грандлари таклиф юборди.

Ўша пайтда “Спартак” бош директорлигига тайинланган Шамиль Газизов туфайлигина Остон Ўрунов ушбу жамоага бориб қолди. Бу мутахассис Остонни легионерга айлантирганини ҳамма билади.

Кейинчалик, кутилмаганда Ўруновнинг фаолиятида жиддий пасайиш кузатила бошлади. Аниқроғи, москваликларнинг германиялик бош мураббийи Доменико Тедеско Остоннинг ёшлигини инобатга олиб, унга мослашиши ва ўзини кўрсатиши учун етарлича вақт берилиши, керакли шароитлар яратилишини таъкидлаган бўлса-да, амалда бир неча дақиқага захирадан тушириш билан кифояланди.  

Воқеаларнинг кейин ривожидан хабарингиз бор. “Спартак”даги келажаги мавҳум бўлиб қолган Остон Ўрунов қишки трансферлар вақтида ижара асосида “Уфа”га қайтди. Уфаликлар таркибида яна фаол ўйнаган ҳамюртимиз тезда жамоа етакчиларидан бирига айланиб, самара келтира бошлади. “Спартак” Остонга ана шу имкониятни бермади.

Ўрунов “Уфа” таркибида тўртта ўйин ўтказиб, битта голли пас узатди. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўртоқлик учрашувида ҳам жамоадошига голли пас ошириб, футболчиларимизнинг Гана устидан ғалаба қозонишига ҳиссасини қўшди.

IMG_8700_1

Sports.uz сайти “Уфа” мухлислари ўртасида ўтказилган сўровномада Ўрунов февраль-март ойларининг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилгани ҳақидаги янгиликни эълон қилганидан хабарингиз бор. У жамоа етакчиларидан ҳужумчи Тимур Жамалетдинов ва дарвозабон Александр Беленовни ортда қолдирди.

“Уфа”нинг бош директорлигига қайтган Шамиль Газизов Ўруновнинг жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди. Маълумки, уфаликлар 20 ёшли легионеримизни “Спартак”дан мавсум охиригача ижарага олган ва ёзда унинг трансфер ҳуқуқини 3 миллион евро эвазига сотиб олиш имконига эга.

- Ҳозир Остон Ўруновнинг ҳолати жуда яхши. Олдинроқ, кичик жароҳатлари бор эди, айни пайтда ҳаммаси жойида. Ҳатто терма жамоаси учун ҳам иккита ўйин ўйнади.

Унинг ижара шартномаси трансфер ҳуқуқини сотиб олиш имконияти билан тузилган. Олдинда Остонни жамоа билан бирга катта ишлар кутиб турибди. Унинг келажаги борасида мавсум охирида бир қаторга келамиз.  Олдиндан бирор режа йўқ. Ҳаммасини вақт кўрсатади, - деди Шамиль Газизов.

large

Остон Ўруновнинг “Спартак” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. У ҳамон ҳуқуқий жиҳатдан москваликларга тегишли футболчи ҳисобланади. “Спартак” мураббийлар штаби ҳам Ўруновни ёзда ортга қайтариш имконига эга.

Ўрунов – модалар қироли!

Легионеримиз премьер-лигада ўйнаш учун курашмоқда!

Ўрунов ўзига харидор жамоага қарши ўйнайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
01/04/2021 09:52
Мантиксиз сарлавха учун изох сураймиз
Дилшод Даврлнов
01/04/2021 09:51
Мантиксиз сарлавха учун изох сураймиз
Abbos Axmedov
01/04/2021 07:25
Ушбу сарлавхани ўқиб кулгим қистади Айолар овсинига гап қилади кесатиб ўшанга ўхшаб кетаркан узур лекин Админжон хафа бўлманг просто так айтим холос
Gafir Isamiddinov
01/04/2021 07:24
кани мантик сарловха галатику