Газизов Ўруновнинг "Уфа"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди

"Уфа" клубининг собиқ бош директори Шамиль Газизов Остон Ўруновнинг жамоага қайтиши ҳақидаги саволга мужмал тарзда жавоб қайтарди.

"Уфа"да мен ўзимни доим уйдагидек ҳис қиламан. Мазкур жамоа мен учун қадрдон жамоа саналади. Мен "Уфа" билан биргаман ва умид қиламанки, бош директор Ринат Шайбеков мавсум сўнггига қадар ишлашига ва натижа кўрсатишига ишонаман. Шуниси тўғри бўлади. Келди-кетди билан яхши бўлмайди", - деди Газизов.

Маълумот учун, Газизов 2020 йилнинг ёзига қадар Бошқирдистон клубида бош директор сифатида фаолият олиб борган, сўнг эса "Спартак"да худди шу лавозимни эгаллаган эди. Декабрда эса у "қизил-оқлар" билан хайрлашган эди.

Россия Премьер-лигасида ортда қолган 19 турдан сўнг "Уфа" жамоаси 13 очко жамғарган ҳолда 16 клуб орасида 15-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!