"Генк" ўз тарихида 4-марта Бельгия чемпионлигини тантана қилди

Кеча Бельгия чемпионатида жорий 2018/19 йилги мавсум чемпиони маълум бўлди. Унга кўра кеча меҳмонда “Андерлехт” клуби билан дуранг қайд этган “Генк” мавсум якунланишига бир тур қолганда муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Эътиборлиси, бу “Генк” учун ўз тарихидаги тўртинчи чемпионлик бўлди. Ушбу жамоа бундан аввал  1998/99, 2001/02 ва 2010/11 йилларда ҳам Бельгиянинг энг кучли жамоаси номига сазовор бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!