Генрих Мхитарян: “Сандерленд”га урган голим ҳаётимдаги энг чиройлиси бўлди (фото+видео)
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян “Сандерленд”га қарши (3:1) АПЛ 18-туридан сўнг ўйин ҳақида фиркларини билдириб ўтди.

“Сандерленд”га урган голим ҳаётимдаги энг чиройлиси бўлди. Гол ургач, ён чизиқ ҳакамига қарадим, у байроғини кўтармади ва мен голни нишонлай бошладим. Златан тўпни узатганида у олдимда пайдо бўлишини кутгандим, аммо мен илгарилаб кетдим. Шу сабабли товон билан зарба бердим”, – деди Мхитарян.

Қайд этиш керакки, арманистонлик футболчи тўпга зарба бераётган вақтда оффсайд ҳолатида эди. Аммо ён чиқиз ҳаками буни пайқамади. Мхитаряннинг голини қуйидаги видеолавҳада томоша қилинг.