Германия - Туркия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Бироздан сўнг Германия - Туркия терма жамоалари ўртасидаги қизиқарли беллашув старт олади. Уни сиз билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради!

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Караман жамоасининг юқори дид билан ташкиллаштирилган комбинациясини гол билан якунлади! Ҳисоб мутлақо ўйинга мос!

  • 90'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Амири Кай Хаверц ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 87'

    Турклар жуда хавфли вазият яратди! Караманнинг кучли зарбаси тўсиндан қайтди.

  • 85'

    Юлиан Брандт ўрнига Никлас Штарк майдонга тушди.

  • 84'

    Гол урган немислар ҳисобни янада ишончли кўринишга келтиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 81'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жарима майдони ичида ёлғиз қолган Вальдшмидт кучли зарба йўллади. Турклар кипери унинг зарбасини қайтарган бўлса-да, жамоасини голдан қутқариб қолишни уддалай олмади.

  • 79'

    Йонхаус захирага олинди. Унинг ўрнида Дауд ўйинни давом эттиради.

  • 76'

    Тезкор қарши ҳужумга қочаётган Брандтни қўллари билан ушлаб қолган Ундер сариқ карточка олди.

  • 75'

    Озан Кабак Каан Айхан ўрнига майдонга тушди.

  • 73'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Хаверц воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган эди.

  • 72'

    Германия терма жамоаси аъзолари олдинга ўтишга қийналмоқда. Меҳмонлар яхши прессинг уюштирмоқда.

  • 69'

    Майдонда ҳаракат қилган Энес Унал ўз ўрнини Текдемирга бўшатиб берди. Шунингдек, Нико Шульц ўрнига Робин Госенс майдонга тушди.

  • 68'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Эмре Жан сариқ карточка билан жазоланди.

  • 67'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Нойхауснинг хатоси голга олиб келди. Ундан тўпни олиб қўйган Каража Лено қаршисида ёлғиз қолди ва уни ожиз қолдирди.

  • 64'

    Жамоадошининг жарима майдони ичига узатган тўпини Хаверц дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 63'

    Йокушлу ўрнига Караман майдонга тушди.

  • 62'

    Брандтнинг жарима майдони марказидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 59'

    Рюдигер ва Дракслер захирага олинди. Уларнинг ўрнига Таа ҳамда Хофманн ўйинга қўшилди.

  • 58'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жамоасининг ажойиб комбинациясини Нойхаус аниқ зарбаси билан муваффақиятли якунлади.

  • 56'

    Вальдшмидт жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 53'

    Турклар хавфли ҳужумларни тўхтатмаяпти. Ба сафар Ундернинг зарбасини Лено қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 52'

    Гол ўтказиб юборган мезбонлар тўп назоратини қўлга олган ҳолда, рақиб шаштини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 49'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Туфаннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ажойиб траектория ҳосил қилди. Лено бу зарба қаршисида ожиз эди.

  • 48'

    Брандтнинг зарбасини ҳимоячи қайтари.

  • 47'

    Вальдшмидт яқин масофадан ноаниқ зарба берди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Таймлар оралиғида турклар сафида ўзгариш: Ундер ҳамда Токёз майдонга тушди. Улар ўрнига Қилинич ва Язижи захирага олинди.

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Дракслер ҳисобни очди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 41'

    Дарвозабоннинг тўпни узоқлаштиришдаги хатоси туфайли, Вальдшмидт қулай позициядан зарба берди. Бироқ посбон ўз хатосини тўғирлади.

  • 40'

    Хаверцнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз кучини йўқотди ва дарвозабон учун осон ўлжага айланди.

  • 38'

    Лёв шогирдлари марказда тўпни назорат қилиб, бўш ҳудуд қидирмоқда.

  • 35'

    Калдирим ҳакамнинг қарорига қарши чиқиб, тўпни жаҳл билан тепиб юборди. Арбитр бу сафар уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 33'

    Майдон эгалари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади. Турклар тартибли ҳимояланмоқда.

  • 30'

    Бу сафар Нойхаус Каражага нисбатан қўпол ўйнади.

  • 28'

    Дракслер яна бир бор қўполлик ишлатди. Бу сафар у Каражанинг юзига қўллари билан зарба бериб юборди. Турк футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 26'

    Яккакурашларда турклар нисбатан тажрибали рақибларига бўш келмаяпти.

  • 24'

    Стандарт вазиятни айёрона амалга оширган туркларга ижрода бироз маҳорат етишмади.

  • 23'

    Дракслер рақибига жиддий жароҳат етказиб қўйиши мумкин эди. Ҳакам вазиятни сариқ карточкага лойиқ кўрди.

  • 21'

    Шульцнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 19'

    Язижининг кучли ва аниқ зарбасини Лено қайтарди.

  • 18'

    Антонио Рюдигер марказда Каражага нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

  • 15'

    Нойхауснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўғри меҳмонлар киперининг қўлига борди.

  • 13'

    Юсуф Язижи жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди. У тўп унгача етиб келишини кутмаган эди.

  • 11'

    Рюдигер ўз жарима майдони яқинида Эфеджан Каражага нисбатан қўполлик ишлатди. Меҳмонларда қулай стандарт.

  • 9'

    Офсайддан бўлса ҳам гол урган мезбонлар энди фаолликни ўз қўлига олди.

  • 6'

    Қулай фурсат пойлаб, немислар ҳам олдинга ўтди. Вальдшмидтнинг зарбасидан кейин тўп Дракслерга келди ва Юлиан аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол қилди. Бироқ у офсайдда эди.

  • 5'

    Меҳмонлар устозининг режаси тезкор гол киритиш кўринади. Унинг шогирдлари фаол ўйин кзрсатмоқда.

  • 3'

    Турклар илк дақиқалардан олдинга ўтмоқда. Немислар ҳимояси ҳам бўш келмаяпти.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Миллий мадҳиялар янгради! Старт учун барча нарса шай!

  • 0'

    Учрашув бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга тушиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!