Германия, Нидерландия ва Россия кутилганидек ғалаба қозонди

"ЖЧ-2022" саралаш босқияи Европа минтақасидан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. 

Германия - Руминия баҳси кутилмаган тарзда бошланди. 9-дақиқада Хажи меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 52-дақиқада Гнабри мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 81-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда, захирадан ўйинга қўшилган Мюллер гол урди ва немислар ушбу учрашувда иродали ғалабани қўлга киритди. 



Латвия майдонига сафар қилган "учар голландлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. 19-дақиқада Депайнинг узатмасидан сўнг, Классен гол урди ва бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. 



Шунингдек, Россия - Словакия учрашувида ҳам минимал ҳисоб қайд этилди. Словакиялик ҳимоячи Шкриньяр 24-дақиқада автогол муаллифига айланди. Шундай қилиб, руслар ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 





Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!