Германия бош мураббийи жароҳат олган ўйинчилар ва япон футболи ҳақида гапирди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган Японияга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Мен япон футболининг ашаддий мухлисиман. Камада ажойиб мавсум ўтказмоқда, Эндо эса Бундеслиганинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Бу биз учун катта синов бўлади, лекин яхши тайёргарлик кўрганмиз.
Яна нима дейишим мумкин, Мануэль Нойер Японияга қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди. Афсус, бу беллашувда Лерой Сане иштирок эта олмайди. У ўзининг фазилатлари билан ўйин тақдирини ҳал эта олади. Умид қиламан, у якшанба куни Испанияга қарши учрашувгача тайёр бўлади", - деди мураббий.
Фикрлар