Германия етакчиси “Барса”ни танлади

Германия терма жамоаси етакчиси Илкай Гюндоған “Манчестер Сити”дан “Барселона”га ўтиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда 31 ёшди ярим ҳимоячи учун каталонияликлардан ташқари “Арсенал” ҳамда Бундеслиганинг бир неча клублари даъвогарлик қилмоқда.

Футболчининг ўзи кучини Испания чемпионатида синаб кўришга мойил бзўлиб турибди. Гюнжоҳан “Манчестер Сити”да 2016 йилдан бери тўп тепмоқда. “Шаҳарликлар” маҳоратли ўйинчини олиш учун “Боруссия”га 27 миллион евро тўлаган эди.

Илкай орий мавсумда барча турнирларда 42 та учрашувда саккизта гол ва олтита ассист муаллифи бўлди. Шартномаси яна бир давом этадиган ўйинчининг трансфери 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!