Германия Суперкубоги учун "Бавария" ва "Боруссия" баҳс олиб боради
Германия Суперкубоги баҳсида Мюнхеннинг "Бавария" клуби Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши майдонга тушади.
Учрашув 22 август куни бўлиб ўтади. Ҳозирча ўйин қаерда ташкил этилиши маълум қилинмаган.
"Бавария" жорий мавсумда Германия чемпионати ва мамлакат кубогида ғолиб чиққан. "Боруссия" эса Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллагани учун Суперкубокда иштирок этади.

Фикрлар