Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"га ўтади

"Боруссия" Мюнхенгладбах клуби ярим ҳимоячиси Флориан Нойхаус келажак фаолиятини "Бавария"да давом эттиради.

Bild нашрининг маълум қилишича, "Бавария" раҳбарияти "Боруссия" раҳбарияти билан 24 ёшли Германия терма жамоаси аъзосини 2022 йилда сотиб олиш бўйича келишувга эришган. Нойхаус янги 2021/22 йилги мавсумни “Боруссия”да ўтказади ва шундан сўнг Мюнхен клубига кўчиб ўтади.

Флориан Нойхаус жорий мавсум "Боруссия" сафида жами 45 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Нойхаус Германия терма жамоаси сафида сыграл 5 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!