Германия терма жамоаси Мексикага қарши баҳсдан олдин йўқотишга учради

Германия терма жамоаси ҳимоячиси Йонас Хектор бугун жамоасининг Мексикага қарши ЖЧ-2018даги илк баҳсини ўтказиб юборади.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футболчи шамоллаб қолган ва шу боис ушбу учрашувда майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Германия – Мексика учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар