Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Бундеслига клубида иш бошлади
Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Йенс Леманн "Герта" клуби кузатув кенгаши аъзосига айланди. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.
Леманн бу борада терма жамоадаги устози Юрген Клинсманнинг ўрнини эгаллади. Бундеслига ўйинлари эса коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган эди. Бир неча кун олдин эса чемпионат ўйинлари 16 май санасидан қайта тикланиши эълон қилинди.
“Герта” ҳозирда 28 очко билан мусобақа жадвалида 13-ўринда бормоқда.
Фикрлар