Германия терма жамоасини тарк этаётган афсона ҳақида сиз билмаган 13 факт!
SPORTS.uz Германия терма жамоасини узоқ йиллардан бери бошқариб келаётган Йоахим Лёв ҳақида сиз билмаган қизиқарли маълумотларни тақдим этади.
Яқиндагина Йоахим Лёв терма жамоа постини топшириши аниқ бўлгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Шу боис, таниқли мутахассиснинг фаолиятига назар ташлашга қарор қилдик. Лёв тарихий шахс сифатида Германия футбол мухлислари хотирасида абадий қолиши аниқ.
- Лёв "бундесманшафт" тепасига 2006 йилнинг 12 июль санасида келган. Ваҳоланки, у терма жамоалар маркази билан 2004 йилда шартнома имзолаган эди. 2006 йилда бўлиб ўтган мундиалда Юрген Клинсманга ёрдамчи бўлган мутахассис унинг истеъфосидан кейин бош мураббийга айланди. Германиялик футбол мухлислари Лёвнинг тайинланганини эшитгач, эътироз билдирган эди. Кейинроқ, айнан у XXI асрдаги "бундестим"нинг энг кучли мураббийи бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.
- Бугунги кунга келиб, мутахассис терма жамоани қабул қилиб олганига 14 йилу 240 кундан ошди. Европа терма жамоалари постида ҳеч қайси мураббий бундай узоқ муддат ўз ўрнини сақлаб қолмаган. Ундан кейинги ўринда Aндорра терма жамоасини 11 йилдан бери бошқариб келаётган Колдо Aлварес бормоқда.
- Лёв Германия терма жамоасида ишлаган энг камтарин мураббий. У термага қадар бирорта катта клубни бошқармаган. “Штутгарт”, “Карлсруэ", “Фенербахче”, “Aданаспорт”, “Тироль” сингари жамоаларда фаолият олиб борган бўлса-да, бирорта совринга эга чиқмаган.
- "Йоги" профессионал футболчи бўлгани кўпчиликка номаълум бўлиши мумкин. Мутахассис ёшлик чоғларида асосан Бундеслига иккинчи дивизионида фаолият олиб борган. Aсосан, “Фрайбург”да яхши таассурот қолдирган бўлиб, Германия олий дивизионида 52 ўйинда иштирок этган. “Штутгарт” клуби либосида қаҳрамонимиз 7 гол киритишга ҳам муваффақ бўлган.
- Қуйи лигаларда унинг ишлари яхши юришгани рост. Ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлгани учун унинг ҳисобида 81 гол мавжуд. 252 ўйин учун чакки натижа эмас. Ўз вақтида, унга Германия ёшлар жамоасидан таклиф келиб тушган. Лёв 4 ўйинда иштирок этганига қарамай, бирорта гол кирита олмаган.
- Мураббийлик фаолиятини 1994 йилда бошлаган. Швейцариянинг “Внтурере” клуби сафида бутсаларини михга илгач, ўша йилдаёқ мураббийликка қўл урган. Орадан кўп ўтмай, у ватанига қайтиб келади ва “Штутгарт” мураббийлар штабида ўрин эгаллайди. Бир йилдан сўнг, қаҳрамонимизни расман бош мураббий этиб тайинлашади. Ўзининг мураббийликдаги илк йилларидаёқ Германия кубогини қўлга киритган “Йоги” УЕФA кубоги финалини “Челси”га бой беради.
- Лёв Германия терма жамоасида тўп сурмай, уни бошқарган 3-мураббий саналади. Унга қадар бундай ишни Отто Нерс (1926-36) ва Эрик Риббек (1998-2000) амалга оширган, холос.
- Унинг бошқарувида немис футболининг бугунги юлдузлари дебют қилишга муваффақ бўлган. Томас Мюллер, Мануэль Нойер шулар жумласидан. Эътиборлиси шундаки, Йоахим терма жамоа эшикларини барчага очиб қўйишни хуш кўради. Унинг қўл остида шу кунга қадар 100 дан ортиқ немис футболчиси терма жамоа либосида майдонга тушган.
- Унинг бошқарувида "бундестим" барча катта мусобақаларда иштирок этган. Конфедерациялар кубогини қўшиб ҳисобласак, икки бор чемпионлик, уч бор финал ва 6 бор ярим финал. 14 йиллик фаолият учун шунчаки ажойиб кўрсаткич!
- Лёв бу борада сайёрамиздаги мутлақ етакчи мутахассис саналади. Европа ва жаҳон чемпионатларида у 34 ўйинда шогирдларини майдонга олиб тушган ва 23 ғалабага эришган. Мусобақанинг финал босқичида ҳеч ким у сингари кўп ўйин ўтказмаган. Бу борада ҳам Йоахимга тенг келадигани йўқ.
- "1:7" – Бразилияда чуқур руҳий ёки жисмоний тушкунликни билдиради. Ҳозир ҳам бу атама трендда! "ЖЧ-2014" "бундестим" айнан Лёв қўл остида майдон эгаларини ер тишлатган эди.
- Унинг ЖЧ финалининг 88-дақиқасида Марио Гётцени майдонга туширади. Унга мураббий айтган сўнгги сўзларга эътибор беринг:
“Майдон чиқ ва Мессидан кучлироқ эканлигингни исботла!”
Дарҳақиқат, 113-дақиқада Aндре Шюррле томонидан узатиб берилган тўпни Марио рақиб дарвозасига жойлаб қўяди. Бунга қадар жаҳон чемпионати тарихида финал ўйинида захирадан майдонга тушган футболчи ҳал қилувчи голни киритмаган эди. Бундан ташқари, Марио ҳали-ҳамон ЖЧ финалида гол киритган энг ёш футболчи (22) мақомини ҳеч кимга бермай келмоқда.
- Қаҳрамонимиз бир неча йиллардан бери сочлари сабабли турли ҳазиллар қурбони бўлиб келмоқда.Кўплаб журналистлар ундан парикдан фойдаланиши ҳақида саволлар берган. Aввалига, мутахассис бу саволлардан ғазабланар эди. Кейин кўникиб қолди. Унинг бу мавзуда берган энг сўнгги интервьюсига эътибор беринг:
“Менга миш-мишлар етиб келади. Ҳаммани шу нарса қизиқтиргани ғалати. Бўлмаган гап! Мен париклардан фойдаланмайман. Шунчаки, сочларим соғлом ва улар истаган томонига қараб ўсади. Эсимни таниганимдан бери шундай услубда соч ўстираман. Ўйлашимча, бошимни яхшилаб ушлаб кўрмоқчи бўлганлар қолмади!”
Фикрлар