Германия термаси футболкалари чегирмалар билан сотила бошланди

Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018 турнири учун чиқарилган футболкалари чегирма билан сотилмоқда.

Ушбу формаларнинг расмий ишлаб чиқарувчиси Adidas компанияси ҳисобланади. Амалдаги жаҳон чемпиони гуруҳ босқичидаёқ турнирни тарк этгандан сўнг компания дўконлари формаларга 30 фоизлик чегирмалар белгилаган.

Ҳозирда сотувчилар кўплаб партия ишлаб чиқарилган формаларни тезроқ сотиб юборишга ҳаракат қилишмоқда.

Айни дамда чегирмалар Америка дўконларида 130 доллардан 91 долларга арзонлашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)