Германия ва Венгрия иштирокидаги ўйинларнинг энг яхши футболчилари аниқ

Бироз аввал Евронинг "A" гуруҳидан ўрин олган сўнгги учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

Германия Швейцария билан дуранг ўйнади. Дастлаб, Ндойе ҳисобни очган бўлса, сўнгги дақиқаларда Фюллькруг имкониятларни тенглаштириб қўйди. Баҳснинг энг яхши футболчиси Швейцария сардори Жака, деб топилди. 

Image

Шотландия эса Венгрияга мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди. Ўйиндаги ягона қўшиб берилган дақиқаларди Чобот томонидан урилди. Унга ассистентлик қилган Шаллари эса беллашувнинг энг яхши футболчисига айланди. 

Image

Айни пайтда бу гуруҳдан 3 та жамоа плей-оффга йўл олиши мумкин. Венгрия ҳам гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Росси шогирдлари энг яхши 3-ўрин эгалари орасида 3-поғонани эгаллаб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!