Германиядаги энг катта стадион касалхонага айлантирилди

Дортмунд шаҳрида жойлашган "Сигнал Идуна Парк" стадиони коронавирус пандемияси билан зарарланган беморлар учун махсус касалхонага айлантирилди.

"Бизнинг стадион Дортмунд шаҳрининг инфраструктура жиҳатидан энг қулай жойида жойлашган. Шундай экан биз ёрдамга тайёрмиз", - дея клуб раҳбари вазиятга изоҳ бериб ўтди.

Ушбу стадион "Боруссия Дортмунд"га тегишли бўлиб, миллий биринчиликлар вақтида ўз бағрига 81 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!