Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Германияни жаҳон чемпиони қилган футболчи вафот этди!

У кўплаб клубларда ҳам тўп сурган.

Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андреас Бреме 63 ёшида вафот этди.

Bild нашрининг ёзишича, Бреме бугун тунда Мюнхенда юрак ҳуружидан вафот этган. У касалхонага ётқизилган, аммо унинг ҳаётини қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Бреме фаолияти давомида “Кайзерслаутерн”, “Интер”, “Бавария”, “Саарбрюкен” ва “Сарагоса” клубларида ўйнаган. Германия терма жамоаси таркибида 1990 йилги жаҳон чемпионатида Аргентинага (1:0) финал учрашувида ғалаба тўпини киритиб, Бундестимнинг чемпионлигини таъминлаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ