Германияни яна бир юлдуз тарк этади
“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос яқинда бошланадиган Европа чемпионатидан кейин Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашни ўйлаётганини маълум қилди.
- Якуний қарорни Европа чемпионатидан кейин қабул қиламан. Бу масала турнирдан кейин пухта ўйлаб, бош мураббий билан суҳбатлашиб, кейин ҳал этишим керак, - деди Тони Кроос.
Тажрибали ярим ҳимоячи 2010 йилдан бери ўз мамлакати бош жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Германия терма жамоаси учун 101 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урган. Халқаро фаолияти давомида жаҳон чемпионати ғолиби ва совриндори, Европа чемпионати бронза медали соҳиби бўлган.
Фикрлар