Германиянинг 2019-йилдаги энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

"Боруссия Мюнхенгладбах" ҳимоячиси Маттиас Гинтер Германия терма жамоасининг 2019-йилдаги энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Муҳлислар ўртасида овоз бериш йўли билан ўтказилган сўровномада 25 ёшли футболчи 37 фоиз овоз билан ғолиб деб топилди.

Кучли учликка "Бавария" футболчиси Серж Гнабри ва Жошуа Киммихлар киритилди.

Ўтган йили Гинтер Евро-2020 саралаш босқичида терма жамоа сафида 6 та ўйин ўтказди ва бир гол ва икки голлик узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!