Гехи билан “девор” бўлган Ҳусановга экспертлар қандай хулоса берди?

CHERY AUTO

Жанлуижи Доннарумма – 7

Tecno

Англия Премьер-лигасининг 23-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида чемпионат аутсайдери “Вулверхэмптон”ни қабул қилиб, Умар Мармуш а Антуан Семеньонинг биттадан голи эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Бу учрашувда асосий эътибор яқиндагина “Сити” таркибига қўшиб олинган Англия чемпионатининг энг зўр марказий ҳимоячиларидан Марк Гехининг дебютига қаратилди.

Англиялик футболчи “Манчестер Сити” ҳимояси марказида Абдуқодир Ҳусанов билан елкама-елка ўйнади. Шу тариқа, Премьер-лигада янги супертандем – Абдуқодир Ҳусанов ва Марк Гехи дуэти вужудга келди.

Нуфузли манба –  cityxtra.co.uk сайти экспертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолаб, ўз хулосаларини билдирди.

Ўтган ҳафта дарвоза олдида жуда катта иш ҳажми тушганидан кейин бугунги нисбатан сокин кун учун миннатдор бўлса арзийди. Стандарт ҳолатларда у қадар ишончли кўринмади, аммо умуман олганда жиддий муаммосиз ўйнади.

Матеуш Нуньеш – 8

Грипп сабабли танаффусдан кейин майдонга қайтиб, у ўзининг одатдаги ёрқин ўйинини намойиш қилди. Нуньеш ҳимоядаги яккакурашларнинг аксариятини ютди ва Мармушга ажойиб ёрдам берди.

Абдуқодир Ҳусанов – 7,5

Дарвозабон каби у ҳам нисбатан бу учрашувни анча хотиржам ўтказишга муваффақ бўлди. Тўп билан оддий ва содда шаклда ўйнади. Мармушга узатган узун паси стадионни ларзага солди. Аммо мисрлик футболчининг зарбаси дарвоза тўрига бориб тушмагани учун Абдуқодир ассистдан қуруқ қолди.

Марк Гехи – 8 (Ой футболчиси)

У айнан шундай дебютни кутган эди. “Вулверхэмптон” томонидан бўлган чекланган хавфни осонлик билан бартараф этди ва “Сити”нинг ҳимоядан ҳужумга ўтиш ўйинига аъло даражада мослашди.

Нико О’Рейли – 8

Сўнгги пайтларда чап қанотда энг фаол ўйинни намойиш этган футболчи бўлди. Мармуш марказга силжиганда ҳужум кенглигини таъминлади ва мунтазам равишда орқага қайтиб, “Вулверхэмптон” ҳужумларини тўхтатиб турди.

Родри – 7,5

У ҳали ҳам тўпсиз ўйинда маълум даражада ишончсиз ўйнаяпти. Аввалгидек кучли ўйин намойиш қила олмаяпти. Аммо тўп билан ўйнашда у бутун учрашув давомида “Сити” учун беқиёс аҳамиятга эга бўлди.

Бернарду Силва – 8

Унинг меҳнати одатдагидек эътиборсиз қолмаслигига умид қиламиз. У майдоннинг барча ҳудудларида “Сити” ўйинини боғлаб турди ва Семеньога голли узатма берди.

Тижани Рейндерс – 7

Ёрқин футболчи, аммо майдондаги бир соат давомида ўзини тўлиқ намоён қила олмади. Шунга қарамай, унинг энергияси ва фаоллиги “Вулверхэмптон”га анча муаммо туғдирди.

Антуан Семеньо – 8

Антуанни қанотларда ҳужум қудратини кучайтириш учун таклиф қилишган ва у “Манчестер Сити”даги фаолияти бошидаёқ айнан шуни бажармоқда. Жамоадошлари билан яхши ҳамкорлик қилди, ҳақиқатан ҳам чиройли гол урди ва яна битта гол уришга жуда яқин келди.

Райан Черки – 7

Унга “ёлғон тўққизлик” эркин роли ёққандек туюлмоқда. Ўйинни боғлаш ва ҳал қилувчи пас бериш учун орқага тушиб турди. Ҳал қилувчи вазиятларда янада тўғри қарорлар қабул қилганда, бир нечта голли эпизодларда иштирок этиши мумкин эди.

Умар Мармуш – 7,5

У ўтган мавсумда кўп қўллаган “ёлғон тўққизлик” тактикасидан фойдаланиб, бироз чапроқдаги ўз ролига қайтди ва бугун яна шуни кўрсатди. Яккакурашларда ҳар доим ҳам муваффақият қозонмади, аммо ҳимоячилар ортига очилиши орқали катта хавф солди ва тўпни олиб қочиб, мавсумдаги Премьер-лигадаги илк голини урганда жуда тезкор ҳаракат қилди.

Фил Фоден – 6,5

Захирадан тушиб, бир нечта яхши паслар берди.

Жереми Доку – 6,5

“Бўрилар” томонидан қилинган бир нечта қаттиқ тўқнашувларга дош берди.

Эрлинг Холанд – 6

Захирадан майдонга тушишга кўникмаган тўпурар ўйинга киришиб кетолмади.

Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнаган Гехи нималар деди?

Ҳусанов Англияда “топ-5”га кирди!

Ҳусанов жойини Гехига берадими?

Нури Шахин яна гол урган Шомуродов ҳақида нималар деди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!